Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Диққат, КК-2017 ва ЖЧ-2018 ўйинларини томоша қилувчилар «Мухлис паспорти»ни расмийлаштириши шарт

Баҳо:
+ | -

Бугун Россияда «Мухлис паспорти»ни илк эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Усиз Конфедерациялар кубоги – 2017 ва Жаҳон чемпионати – 2018 ўйинларини томоша қилиш имконияти бўлмайди.

Мухлис паспорти ёки FAN ID – эгасининг исми, фамилияси кўрсатилган, фотосурати жойлаштирилган, шунингдек магнит тасмасига эга бўлган пластик карточкадир.

Ўйинлар ўтказиладиган стадионга кириш учун мухлислар чипта билан бирга «мухлис паспорти»га ҳам эга бўлиши шарт. Агар чипта қўлингизда бўлсаю, «мухлис паспорти»га эга бўлмасангиз стадионга киролмайсиз.

«Мухлис паспорти»нинг ҳар бир эгаси махсус маълумотлар базасига киритилади ва шаҳар ичидаги транспортда, шунингдек ўйинлар ўтказиладиган шаҳарлараро поездларда мутлақо бепул ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, стадионда ва унинг атрофида амалга оширилган қоидабузарликлар бу паспортга киритиб борилади. Агар безорилик қилинса, ундан маҳрум қилинади.

«Мухлис паспорти»ни олиш учун олдин ўйин чиптаси сотиб олиниши шарт. Шундан сўнг махсус сайтда рўйхатдан ўтиш лозим. Жараён жуда оддий – фуқаролик паспорти маълумотлари киритилади, фотосурат юкланади ва «мухлис паспорти»ни етказиш усули танланади. Уни махсус марказларда олиш мумкин ёки почта орқали етказиб берилади.

Муҳим эслатма, «Мухлис паспорти»ни фақат чипта харид қилинганидан сўнг олиш мумкин. Бундан ташқари, чиптаси бор, лекин «мухлис паспорти»га эга бўлмаганлар стадионга киритилмайди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:53, 01.02.2017.
Ўқилди: 15147 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5306]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4507]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3448]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3002]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2735]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2400]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2151]

Родри операция қилинади [1904]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1848]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик