Кириш Регистрация

"Навбаҳор" ёшлари “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этаётган "Навбаҳор" ёшлари гуруҳдаги сўнгги учрашувни “Нефтчи-1” жамоасига қарши ўтказишди.

Фарғоналиклар билан ўтган ўйинда футболчилар ижобий натижа сари ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар икки жамоа футболчиларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб этмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.

Учрашувни "Навбаҳор" ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Искандар Сидиқжанов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аббос Ғуломов, Акбарали Холдоров (Музаффар Абдуллаев), Аҳмад Мамадалиев (Илҳом Алибоев), Ислом Абдуқодиров (Бобир Тиллабоев), Абдумалик Абдуллаев (Иброҳим Исмоилов).

Шу тариқа “А” гуруҳида қатнашган ёшларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни банд этишди. Гуруҳ ғолиблигини Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” 7 очко билан қўлга киритган бўлса “Нефтчи” клубининг биринчи таркиби беш очко билан иккинчи поғонада қайд этилди. Сўнгги ўринни эса очко тўплай олмаган Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси банд этди. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:29, 02.02.2017.
Ўқилди: 4128 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик