"Реал" яримҳимоячиси Иско мадридликлар сафини тарк этмоқчи.
As хабарига кўра, футболчи икки ой муқаддам "Реал" билан шартномасини узайтиришдан бош тортган. Иско музокаралар ўтказишни истамади ва ёзда, шартнома муддати тугагач, клубни тарк этмоқчи.
Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва ўзига уни майдонга кўпроқ туширадиган жамоа қидиради.