"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер лондонликлар сафидаги келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаганини маълум қилди.
"Буни рақамларда тушунтириб ёки кўрсатиб бўлмайди. Охирги қароримни ичики ҳиссиётларимга таяниб чиқараман.
Ҳозирча, мен жамоа билан ишлаяпман. Шартномам тугагунча шундай бўлади. Футболчиларим бундай нарсаларга чалғимасликлари керак, улар майдондаги воқеалар ҳақида ўйлашсин", - дейди Венгер.