Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Габриэл Жезуснинг ҳайратланарли дебюти

Баҳо:
+ | -

Бир гол, бир голли узатма ва ўйиннинг энг яхши футболчиси соврини – Габриэл Жезуснинг Премьер Лигада «Манчестер Сити» асосий таркибидаги дебюти бунданда яхшироқ бўлишини тасаввур қилиш қийин эди. 32 миллион евро эвазига «шаҳарликлар» сафини ушбу қишда тўлдирган 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи талабчан Англия Премьер Лигасига ана шундай хотиржам қадам ташлади.

Дастлаб жамоасининг биринчи голида Кевин де Брюйнега аниқ узатма берган Жезус «шаҳарликлар»нинг учинчи голига муаллифлик қилди ва Пайетни йўқотиб кучсизланган «Вест Ҳэм» 4:0 ҳисобида таслим этилишига катта ҳисса қўшди. «У фантастик футболчи. У суперўйин ўтказди, аммо ҳозир унинг учун энг муҳими инглиз тилини ўрганишдир», – деди тажрибали Яя Туре.

Кимсан Серхио Агуэронинг ўрнига асосий таркибга киритилган ёш футболчи «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиоланинг кўнглини ҳам топиб улгурган кўринади. «Унда буюк футболчига айланиш мақсади бор, умид қиламизки у бунга эришади. У ҳозир гўёки тарвузга ўхшайди, унинг яхши ёки ёмонлигини билиш учун уни очиш керак. Бироқ истиқбол ижобий кўринмоқда. У голни сеза оладиган курашчидир», – деди мураббий.

«Вест Ҳэм»га қарши ўйинда Лерой Сане, Раҳим Стерлинг ва Габриэл Жезус «Сити»нинг ҳужум учлигини ташкил этди ва ёшлардан иборат ушбу трио ўзини оқлади. «Ҳужум чизиғимизнинг ўртача ёши 20 эди. Европада бирор жамоа бунчалик ёш ҳужум чизиғига эга эмас. Бу болалар бизининг келажагимиздир», – дея сўзларини якунлади Гвардиола.

Бунгача Жезус Премьер Лигада «Тоттенҳэм» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйналган ўйиннинг 82-дақиқасида майдонга туширилган ва янги чемпионатдаги илк тажрибасига эга бўлган эди. Кейинроқ «Кристал Пэлас»га қарши 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилган кубок баҳсида асосий таркибда майдонга тушиб, Стерлингнинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Премьер Лигада асосий таркибдаги илк ўйини эса клуб тарихига киришга улгурди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 13:15, 04.02.2017.
Ўқилди: 6271 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.