Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Uzbek Tigers WSB’нинг янги мавсумни China Dragons’дан учралган мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг 2017 йилги мавсумида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси илк беллашувини Хитойда мезбон жамоа China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди. Рио–2016 Олимпия ўйинлари қаҳрамонларисиз иштирок этган Uzbek Tigers хитойлик рақибларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

-49 килограмм вазн тоифасида Мироншоҳ Ибрагимов мезбонлар боксчиси Син Хуангни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоага илк очкони олиб келди.

-56 килограмм вазнда рингга кўтарилган Абдулҳай Шораҳматов беш раунд натижасига кўра Лонг Вангни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шундан сўнг навбат-64 килограммдаги боксчиларга етиб келди. Унда Uzbek Tigers вакили Элнур Абдураимов хитойлик Чианхун Хуга қарши рингга кўтарилиши керак эди, аммо ўзбекистонлик боксчи номаълум сабабларга кўра рингга кўтарилмади.

-75 килограмм вазн тоифасида Улуғбек Ҳақбердиев кутилмаганда Мингган Заога имкониятни бой берди. Дастлабки уч раундда очколар бўйича ҳисобда олдинга бораётган Ўзбекистон вакили 4-раундда кучли зарба қабул қилиб олди ва рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Натижада China Dragons ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

91 килограммгача вазнда Бобурбек Йўлдошев Жин Гуога қарши беллашди ва очколар ҳисоби бўйича (1:2) имкониятни бой берди. Шу тариқа, Uzbek Tigers WSB’нинг 2017 йилги мавсумини мағлубият билан бошлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Бутунжаҳон бокс сериясидаги дебютини 2016 йилда бошлаб, илк уринишидаёқ ярим финалга етиб борган ва бўлажак чемпион Cuba Domadores’га имкониятни бой берганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:07, 04.02.2017.
Ўқилди: 14569 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.