Антонио Конте шогирдлари ўз услубларида ҳамшаҳарларини доғда қолдиришди. Тўғри, дастлабки голда ҳакам қоидабузарликни қайд этмади ва голни бекор қилмади. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Диего Коста бош билан зарба берди ва тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилди. Жарима майдончасида пайдо бўлган Алонсо бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди, аммо Алонсо сакраган пайтда тирсаги билан Беллериннинг юзига зарба берганди.
"Канонирлар" танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Меҳмонлар бурчак тўпини комбинация тарзида амалга оширишди. Натижада Габриел яқин масофадан бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Куртуа муқаррар голдан жамоасини қутқарди.
Иккинчи бўлимда "Арсенал" кўпроқ тўпни назорат қилган бўлса-да, хавфли вазиятларни кўпроқ "кўклар" яратишди. Бўлим бошида Эден Азар майдон марказида тўпни эгаллаб, деярли ярим жамоани алдаб ўтди ва Чехни ҳам доғда қолдирди.
Ҳисобнинг йирик кўринишга келишига Петр Чех "ёрдам" қўлини чўзиб юборди. Дарвозабон ўта қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Фабрегасга ташлаб берди. Ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
Венгер шогирдлари қўшиб берилган дақиқаларда битта жавоб тўпини киритишди. Начо Монреал чап қанотдан етказган узатмани Жиру бош билан дарвозага жойлади. 3:1.
Шу тариқа, "Челси" биринчи даврадаги мағлубият (0:3) учун "Арсенал"дан муносиб қасос олди ҳамда ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.
АПЛ, 24-ТУР
ЧЕЛСИ – АРСЕНАЛ 3:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Алонсо, 2:0 – 53 Азар, 3:0 – 85 Фабрегас, 3:1 – 90 Жиру.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 88), Педро (Виллиан, 84), Канте, Азар (Фабрегас, 84), Диего Коста.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин (Габриэл, 17), Косьельни, Уолкотт (Уэлбек, 70), Окслейд-Чемберлен, Санчес, Ўзил, Ивоби, Коклен (Жиру, 65).
Огоҳлантиришлар: Мустафи (23), Матич (70).