Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 16 ёшгача бўлган ёш спортчилар орасида ўтаётган турнирда Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф 300 га яқин иштирокчи ўз кучини синаб кўрмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Қиличбозлик Федерацияси мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаоллик билан иш олиб бормоқда. 2 феврал куни Тошкентдаги “Қиличбозлик мажмуасида” старт олган Ўзбекистон чемпионати 16 ёшгача бўлган спортчилар орасидан кучлиларни сараламоқда. Турнир 3 йўналишда – шамшир, рапира ҳамда шпага бўйича бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда барча йўналишларда саралаш баҳслари давом этмоқда. Жумладан, 4 феврал куни рапира бўйича яккалик баҳсларида тўқнашувлар ўтказилди. Қиличбозлик спорт тури ёшлар орасида оммалашиб борар экан Ўзбекистон Қиличбозлик Федерация ушбу спорт тури билан шуғулланувларга барча имкониятлар яратиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда, Ўзбекистон терма жамоасининг турли ёшдаги таркиблари Германия, Полша ва Россия каби ушбу спорт турида етакчи бўлган мамлакатларда мусобақаларда иштирок этиш ҳамда мазкур мамлакатлардаги қиличбозлик тажрибаларини ўрганиш учун бевосита ушбу давлатларда машғулот олиб боришмоқда.

300 га яқин ёш қиличбозни ўзида жаъмлаган Ўзбекистон чемпионати 7 феврал кунига қадар давом этади. Мусобақа ғолиб совриндорлари миллий терма жамоага жалб қилинади. Бу каби турнирлар 2018 йил Аргентинада ўтадиган, ёшлар ўртасидаги Олимпияда ўйинлари учун тайёргарлик-саралаш бўлиб хизмат қилади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:59, 05.02.2017.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик