Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ойбек Қиличев: "Мўминжонов туфайли "Навбаҳор"даман"

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” клуби яқинда ўз сафига Ойбек Қиличевни қўшиб олди. Иқтидорли ярим ҳимоячи охирги пайтларда хорижда ўйнаётганди.

Бу сафар Олий лигада тўп суришга қарор қилди. Албатта, Қиличев яхши савиядаги ўйинчилар тоифасига киради. Шу боис ҳам фаолиятини кўпинча четда давом эттиради. Бироқ “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов янги мавсум учун режаларига ушбу ўйинчини ҳам киритди.

“Навбаҳор” билан ярим йилга шартнома туздим”

“Навбаҳор” билан ярим йиллик келишувга эришганмиз. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов “Пахтакор” жамоасида ҳам ишлаган. Футболни яхши кўради. Собиқ “Трактор” клубида Илҳом ака билан бирга тўп сурганман. У пайтда анча ёш бола эдим. Энг асосийси, унинг одамгарчилик хусусиятлари жуда яхши. Хуллас, яқинда учрашдик ва жамоага ёрдамим кераклигини айтди. Ҳозирда “Навбаҳор” яхши ўйинчиларни қўлга киритяпти.

“Вазиятга қараб иш тутамиз”

Нима учун ярим йил? Боя айтдим, аввало юртимни соғинганим учун қайтганман. “Навбаҳор”да аввалига ярим йил ўйнаб тураман. Шундан кейин менга хориждан қизиқарли таклиф бўлиб қолса ўйлаб кўришим мумкин. Шунинг учун дастлаб биринчи даврагача келишувга эришдик ва бу ташаббус мендан чиқди. Агар четдан таклифлар бўлмаса, у ҳолда Наманганда қолиб фаолиятимни давом эттиравераман. Менга қизиқаётган хориж клублари бор. Бу ҳақида Санъат Шарипов айтиб туради. Масалан, яна Эрон клубидан қизиқиш борлиги ҳақида айтди. Аммо ўтган сафар у ерда ўйнадим ва бу сафар Эронга боришга кўнглим тортмади. Вазиятга қараб иш тутамиз. Агар Ўзбекистонга ўхшаган давлат бўлганида эди, бориб ўйнаган бўлардим. Ўзимизнинг чемпионатда ўйнасам аввалги Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги фаолиятим ёдимга тушиб кетади.

“Ўзбекистонда жамоа танлашни асосан ўзим ҳал қиламан”

Санъат ака Ўзбекистонда клубларни танлаш имкониятини ўзимда қолдирган. У ерда қайси мураббийларнинг қандайлиги ҳақида ўзим яхши билишимни ва доим чуқур ўйлаб кейин бир қарорга келишимни айтади. Шунинг учун Ўзбекистонда фаолиятимни қаерда давом эттиришни асосан ўзим ҳал қиламан. Менга 2-3 та таклифлар бор эди. Аммо Илҳом ака Мўминжонов билан яхши муносабатда бўлганимиз сабабли “Навбаҳор”ни танладим. Ҳар бир жамоа ўз олдига фақат яхши натижаларни кўрсатишни мақсад қилиб қўяди. Бизда ҳам худди шундай.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 13:05, 06.02.2017.
Ўқилди: 6537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.