Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум ҳозирликларини давом эттираётган “Локомотив” бугун иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
“Темирйўлчилар”га Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клуби рақиблик қилди. Анчагина қизиқарли кўриниш олган беллашувда дастлаб босниялик футболчилар пенальтидан ҳисобни очишди. 42-дақиқада эса Ньоре Кризо жамоавий ҳужумни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва якунда дуранг натижа қайд этилди.
“Локомотив” – “Сараево” 1:1
Голлар: Кризо (42) - Сарич (22, пен.)
“Локомотив”: Нестеров, Муҳаммадиев, Махарадзе, Тўхтахўжаев, Зотеев, Кападзе (Йўлдошев - 81), Абдуллаев (Рўзиев - 76), Мирзаев (Қутибоев - 67), Бикмаев (Бобожонов - 81), Машарипов, Кризо (Усмонов - 64).
“Сараево”: Павлович, Кадушич, Ҳоджич, Иветич, Новакович, Рустемович, Сарич, Дулжевич, Cрнкич, Ҳебибович, Аҳметович.