Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Элдор Шомуродов: «Бу соврин мени яна ҳам кучли қилади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродов учун 2016 йилги мавсум чинакамига омадли келди. «Бунёдкор»даги ёрқин ўйинларидан сўнг унинг мухлислари сони янада ортди. Шомуродовнинг самарали ҳаракатлари термамиз мураббийлар штаби нигоҳидан четда қолмади. Элдор бош жамоа сафида ҳам ўзини кўрсатди. Ўз навбатида, унинг муваффақиятлари газетамиз саҳифаларида акс этди. Аниқроғи, Элдор Шомуродов йил давомида олий лига тур якунларига кўра, «Энг кўп эътироф этилган футболчи» совринига лойиқ кўрилди. «Бунёдкор» стадионида ташкил этилган тадбирда биз «ИнтерФутбол» газетасининг махсус совринини ўз соҳибига тантанали равишда топширдик.

- Элдор, аввало, сизни газетамиз ўқувчилари номидан ушбу соврин билан билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Албатта, бу эътироф менга янада кўпроқ масъулият юклайди. Агар жа-моадошларим бўлмаганида шу даражада сермаҳсул ўйин намойиш эта олмасдим. Бунинг учун клубдаги барча ше-рикларим, менга ишонч билдирган мураббийлар, май-дон ташқарисида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- ОЧЛ «плей-офф» учрашувига тайёргарлик БААда ўтказилди. Дубайдаги йиғин ва ундаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Амирликларда қулай шароитларда тайёргарлик кўрдик. Ўзимиз учун фойдали бўлган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Рақибларимиз кучли эди. Африка миллатлар кубогида муваффақиятли иштирок этган Гана терма жамоаси билан ўйнадик. Шотландиянинг кўзга кўринган клуби -  «Абердин»га қарши тўп сурдик. Мазкур баҳсларда катта тажриба тўпладик.

- Жамоанинг сербиялик янги футболчиси қандай таассурот қолдиряпти? «Бунёдкор» ўйинига қўшилиб кетдими?

- Легионерларда жамоамизга мослашиш жараёни яхши кетяпти. Чемиртан ўтган йили «Бухоро»да ўйнаганди. Ўзбек футболидан хабардор, унга деярли қийин бўлмаяпти. Мураббийларнинг янги ўйинчилардан умидлари катта.

- «Ал-Жаиш»ни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Биринчи галда кучли жамоавий ўйин кўрсатиш лозим. Бу клубда легионерлар катта ҳажмдаги ишни амалга оширадилар. Улар орасида ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам бор. Сардор ака мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказяптилар. Ўз голлари билан «Ал-Жаиш» ғалабаларига катта ҳисса қўшяптилар. ОЧЛда Ўзбекистон номидан қатнашамиз. Буни биз - футболчилар асло унутмаслигимиз лозим. Мазкур омил қўшимча масъулият ҳам юклайди. Шу нарса бизга куч бағишлаши керак. Ўйлайманки, 7 февраль кунги ўйинда ғалаба қозониб, юртимизга очиқ юз билан қайтиб келамиз.

- «Плей-офф»нинг битта ўйиндан иборат эканлигига муносабатингиз қандай?

- Бу ОФКнинг қарори. Уни барчамиз ҳурмат қилишимиз лозим. Битта ўйинга ҳар қандай ҳолатда ҳам юқори даражада тайёргарлик кўриш мумкин. Одатда, «плей-офф» баҳслари бизга омад келтирган. Ана шу ёқимли анъанани давом этирамиз, деган умиддаман.

- Меҳмонда кучли рақибга қарши тўп суришга тайёрмисизлар?

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейишади. Умид қиламизки, бу мақол 7 февраль кунги ўйинда, бир сафарга бўлсада, ўз кучини йўқотади. Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

- Сардор Рашидов билан ҳали мазкур баҳс юзасидан гаплашмадингларми?

- Йўқ, лекин рақиб жамоа ўйинларини кузатиб боряпмиз. Ҳар бир футболчини индивидуал тарзда ўрганяпмиз.

- «Бунёдкор»да қолишингиз юз фоизга аниқ бўлдими ёки ҳали қарор қабул қилинмадими?

- Ҳали бир йиллик шартномам бор. Катта эҳтимол билан мавсумни «Бун-ёдкор»да бошлайман. Ҳозир бор эътиборим «Ал-Жаиш»га қарши кечадиган муҳим учрашувга қаратилган.

- Демак, бошқа вариантларни кўриб чиқмайсиз, шундайми?

- Агар таклифлар бўлса, клублар «Бунёдкор» раҳбариятига мурожаат қилишади. Уларни кўриб чиқишади.

- Лекин барибир, ўзингизни хориж клубида синаб кўришга қарши эмассиз...

- Албатта. Бу ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Шу мақсадда ProSports Management билан шартнома имзоладим. Россиянинг мазкур компанияси футболчиларни хориж клубларига тавсия қилиш ва жойлаштириш билан шуғулланади.

- ProSports Management сизга қандай вариантларни тақдим этди?

- Ҳали ҳеч қандай клубни таклиф қилишмади. Шартномага кўра, улар менга жамоа топишади ва биринчи галда «Бунёдкор» раҳбарияти билан музокара ўтказишади.

- Танлаш имконияти туғилса, қайси давлат клублари таклифини кўриб чиқасиз?

- Келажагим ва ўсишим учун Европа жамоаларидан тушадиган таклифларни ўрганаман. Осиёда ўйнашга ҳали улгураман (кулади).

- Ўз позициянгиздаги қайси футболчиларнинг услублари ёқади?

- Аввал Дидье Дрогбанинг ўйинларини кузатиб борардим. Ҳозир эса Фернандо Торреснинг мухлисиман. Унинг услуби менга ёқади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 08.02.2017.
Ўқилди: 13191 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.