Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги машғулотларни бошлади

Баҳо:
+ | -

ЖЧ–2018 саралаш босқичида 9 очко билан учинчи ўринда бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади.

Машғулотлар тўрт кун давом этиши белгиланган.

Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади. Мазкур йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар терма жамоанинг Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Маълумот учун, бундан аввал Арманистон футбол федерацияси икки терма жамоалар ўртасида ўтказилиши белгиланган учрашувни Туркиядаги нотинчликлар туфайли бекор қилишини маълум қилганди.  

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 11:30, 09.02.2017.
Ўқилди: 8586 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик