«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Италия чемпионатининг 24-турида «Женоа»га қарши ўйинда ғолиб чиққанидан кейин (2:0) ЕЧЛ доирасида «Реал»га қарши бўладиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Реал» билан тенгма-тенг ўйнай оламизми, айтиш қийин. Эртага "Реал"ни диққат билан ўрганишни бошлайман. Биз яхши формада бўлишимиз ва ўзимизга ишонишимиз керак. Жамоа ривожланишни бошлаяпти. Бугун футболчилар бор эътиборларини "Женоа"га қаратишди. Акс ҳолда ғалаба қозона олмасдик.
Гигант жамоаларга қарши ўйинлар орқали футболчилар ҳозир қандай савияда эканини билишни истайдилар. Биз шунчаки умидвор бўлиб қолмаймиз. Бундай ҳолатларда қатъийроқ бўлиш зарур», - дейди Сарри.