Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эмери учун “Барселона” билан баҳсдан олдинги 5 бошқотирма

Баҳо:
+ | -

“Бордо”га қарши баҳс, парижликлар учун Чемпионлар Лигаси нимчорак финали биринчи учрашуви олдидан сўнгги тайёргарлик учрашуви бўлади. Мавсумнинг энг муҳим учрашуви олдидан бош мураббий олдида жиддий бошқотирмалар пайдо бўлган. France Football нашри Унай Эмери олдида турган ушбу бошқотирмаларни эслаб ўтди.

Трапп масъулиятни бўйнига олишга тайёрми?

Сешанба куни бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши баҳсда Кевин Трапп парижликлар дарвозасини қўриқлаши кутилмоқда. 2015-йилда германиялик дарвозабон жамоага қўшилганидан бери мураббий ишончини қозонишда қийинчиликка дуч келмоқда. “ПСЖ”нинг мусобақадаги тақдири айнан Траппнинг кўрсатадиган маҳоратига боғлиқ бўлади. Каталонияликларга қарши икки баҳс дарвозабоннинг ўзига бўлган ишончни қайтариши мумкин.

Серж Орье ёки Томас Моне ?

“Евро – 2016”да Белгия термаси билан ишончли ўйин кўрсатган Моненинг ўз ўйинини бу даражада кучайтира олишини кўпчилик кутмагани аниқ. Серж Орьенинг “Бордо”да кўрсатадиган ўйини бевосита ўзига таъсир қилади. Жамоа устози Унай Эмери сешанбагача бу мавзуда ҳам яхшигина бош қотириши керак бўлади.

Курзава ёки Максвелл?

Чап қанот ҳимоясида ҳам айни масала. Шу йилда 36 ёшга тўладиган Максвеллга ўринбосар сифатида олиб келинган Лейвин Курзава бош мураббийнинг ишончини тўлиқ қозона олмаяпти. Жароҳатлар францийалик ҳимоячига ўзини кўрсатишга имкон бермаяпти. Чемпионлар Лигасида “Базел”га қарши икки бора майдонга тушган Курзаванинг ишлари кўнгилдагидек эмас. Бироқ, Максвелл ҳам илгаригидек эмас, жамоасининг ҳужумларини қўллаб-қувватлашда қийналмоқда. Сўнгги танлов Унай Эмери учун ҳақиқий бош оғиғи бўлиши аниқ.

Тиаго Моттасиз қолган жамоа

Сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик кўриш учун Унай Эмери Тиаго Моттани “Бордо”га қарши баҳсда заҳирада қолдиргани маъқул эди. Боиси, Тиаго Мотта “Барселона”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди. Криховяк ўйинга ҳали 100 % тайёр эмас. Чемпионлар Лигаси баҳсида Тиаго Моттанинг ўрнини Адриен Рабьо эгаллаши кутилмоқда. Унга Матюиди ва Верратти ёрдам беради.

Лукас Моура ёки Ди Мария ?

Ҳужумда Эдинсон Каванининг ўрни ҳақида тортишиш керак эмас. Январ ойида жамоага келиб қўшилган Юлиан Дракслер ҳам жамоага анча мослашиб олди. У ҳам асосий таркибда тушиш имкониятини орттириб олган. Каталонияликлар посбони Тер Штегенга муаммо туғдириши керак бўлган учинчи ҳужумчи ким бўлади ? Лукас Моура январ ойида яхши кўрсаткичларга эга дейишимиз мумкин. Анхел ди Мария ҳам янги рақобатчи келгач ўзига келгандек. Ўз салоҳиятини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Унай Эмери асосий таркиб устида жиддий бош қотиришига тўғри келади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:17, 11.02.2017.
Ўқилди: 9848 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик