«Реал» Испания чемпионатининг 22-тури доирасида сафарда «Осасуна»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Шу тариқа, "Қироллик клуби" барча турнирлар доирасида сафардаги 4та ўйиндан иборат ғалабасиз учрашувлар сериясига барҳам беришди.
Зидан жамоаси Испания кубогининг нимчорак финал босқичида "Севилья" майдонида (3:3), чорак финалда "Сельта" уйида (2:2) дуранг ўйнаган бўлса, Испания чемпионати доирасида эса "Камп Ноу"да дурангга имзо чекиб, "Рамон Санчес Писхуан"да "Севилья"га имкониятни бой берди.
«Реал» сўнгги марта Европа чемпионлар лигаси доирасида 22 ноябрь куни «Спортинг» майдонида ғалаба қозонганди (2:1).