Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Англия премьер-лигасининг таниқли қариялари

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболида ўчмас из қолдирган қария футболчилар етарли бўлган. Уларнинг айримлари эса ҳозирги пайтда ҳам тўп суриб келишаяпти. Бу борада Англия чемпионати бошқаларга ўрнак бўлиши мумкин. Аниқроғи, унда фаолият юритаётган айрим футболчилар бутсаларини михга илиб қўйишга шошилишмаяпти. Мисол учун, Питер Крауч янги шартномани қўлга киритди. Жермейн Дефо билан Златан Ибрагимович ҳали ҳам ажойиб ўйин кўрсатишмоқда.  Гарет Берри ҳам чакки эмас. Гапнинг қисқаси, Англия футболини турли вақтларда гуллатган ёки гуллатишда давом этаётган юлдузларга тўхталиб ўтамиз.

Тедди Шерингем

Юмшоқ исм, дағ-дағали обрў - бу хислатлар Тедди Шерингемга қарашли. Уни ҳамма яхши биларди ва қўрқарди. Кўпчиликнинг фикрича у анча катта ёшда фаолият юритишни бошлаган, йўқ, асло ундай эмас. Негаки у «Миллуолл» катталар жамоасидаги дебютини 16 ёшида нишонлаган. Фақат 20 ёшдан ўтибгина Тедди ҳақийсига очилади. Ҳамма гап шунда холос. «Ноттингем Форест» ва «Тоттенхэм» сафларидаги иштироки билан танилган Шерингем 31 ёшда «Манчестер Юнайтед»га ўтиб машҳур бўлиб кетди. Ҳужумчи учун бу кам эмас албатта. «МЮ»да у кимсан Эрик Кантонанинг ўрнини босиши талаб этиларди. У бунинг уддасидан чиқдими ёки йўқ - бошқа масала, аммо сэр Алекс шогирдлари қайд этган ўша афсонавий требллда уни ўта муҳим фигура бўлганлигини инкор этиб бўлмайди. 35 ёшда Тедди «шпор»лар сафига қайтиб, ўз сермаҳсуллиги билан ҳаммани лол қолдиришда давом этди. Кейин «Портсмут»да бўлиб ишқибозлар меҳрини қозонди, сўнгра «Вест Хзм»да омадсиз харидга айланган Карлос Тевесни тўп билан таъминлаб турди.

----------------------------------------

Гари Макаллистер

Мазкур футболчи анча катта ёшда бўлишига қарамай «Ливерпуль» сафидаишончли ўйин кўрсатиб келган. Шу туфайли у руйхатимизга киритилди. Аслида Гарининг фаолияти осон кечмаган.1992 йилда у «Лидс» билан  соврин ютишга эришди, лекин фаолиятининг асосий қисмини «Ковентри» билан мусобақа жадвалининг ўртасида ўтказди. Унинг учун ҳаётидаги энг ёрқин лаҳза Евро-96да қўлдан бой берилган пенальти бўлган бўлса неажаб. Бироқ 2000 йилда бурилиш содир бўлди. Жерар Улье шотландияликни «Ливерпул»га таклиф қилди. Ўшанда легионер футболчи 35 ёшда эди. Уни майдонда муҳим роль ўйнашига табийки ҳеч ким ишонмасди. Шунга қарамай, Гари ярим ҳимоя юрагига сингиб кетди ва шу туфайли жамоа улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Ҳозирги кунда клуб бу каби натижаларни фақат орзу қилиб келаяпти. Ўсиб келаётган ёш авлод учун бу инсон жуда муҳим бўлганлигини ҳам унутмаслик керак. «Сафарларга отланганимизда автобусга чиқар эканман, ҳар доим Макаллистер ёнида ўтириб, унинг маслаҳатларига қулоқ тутиб кетишни мўлжаллаб юрардим. Ҳар битта сафар ўзига хос дарс бўлган ва мен ундан ҳайратга тушадиган шогирд бўлганман» - деганди бир пайтлар Стивен Жеррард.

----------------------------------------

Гарет Берри

2010 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси Германиядан 4:1 ҳисобида қақшатқич зарбаниқабул қилиб, мусобақани тарк этганди. Айниқса ўша беллашувда Месут Озил тинимсиз ҳаракатлари билан Беррини қийин аҳволга солиб қўйганди. Ҳаттоки кўпчилик мағлубиятнинг асосий сабабчиси сифатида Беррини кўрсатарди, негаки ўша ўйинда у Озилни тўхтата ололмаган. Шу билан бирга немис футболчиси унинг обрўсини бутун умрга тўкиб ташлагандек туюла бошлади. Беррининг «Манчестер Сити»даги обрўсига ҳам путур етганга ўхшаб қолди. Бироқ футболчининг ўзи мағлубиятларни тан оладиганлардан эмасди. Натижада ўз истеъдодини кейинчалик ўзи ўйнаган ҳар битта жамоада исботлаб берди. «Астон Вилла» у кетиши биланоқ пастги лигага шўнғиди. Ёки айтайлик «шаҳарлик»лар ҳали ҳам ярим ҳимояда мувозанат ўрната олишмаяпти. Буларнинг ҳаммаси тасодифми? Йўқ! Кейинги ойда 36га кирадиган Берри «Эвертон»да ҳар қачонгидан ҳам ажойиб ўйнамоқда. Уни қўлдан чиқарган ҳар битта жамоа вақт ўтиб афсус-надоматлар чеккан. Ҳеч қачон тезкор ўйинчи бўлмаган Берри кундан кунга зўр ўйнаяпти, у фаолияти чоғида катта тажриба тўплади ва қисман бўлсаям майдон марказининг қиролига айланди. Бундан ташқари у Райян Гиггизнинг АПЛ майдонларида ўйин ўтказиш сонига доир рекордига хавф солиши мумкин.

----------------------------------------

Райян Гиггз

Албатта, Гиггз ҳақида гап борар экан, ушбу «уэльслик сехргарни» эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Унинг узоқ йиллар мобайнидаги фантастик ўйинлари «Манчестер Юнайтед»нинг ҳақиқий афсонаси бўлишигача олиб келди.Гиггз фаолиятини қанотда бошлаган - жуда тезкор ва юқори техникали. Жисмоний жиҳатларга таянадиган кўплаб футболчилар ёшлари ўтган сайин бироз ўйинларини ўзгартиришади, аммо уэльслик ўйинчи уни тўла-тўкис ўзгартирди. Қанот вакилидан майдон марказига ўтиб, хавфли ёриб киришлар ўрнига ўйинни марказдан туриб бошқаришга киришди. Гиггз фаолиятини энди- энди бошлаганида тунги кечалар ва тонггача юришни яхши кўрарди. Бунга ҳозир ишониш қийин. Лекин сэр Алекс унинг бундай юриш-туришларига жуда тез нуқта қўйди. Натижада Гиггз ёрқин профессионал даражасига чиқиб, «машғулотлар кўп бўлмайди» деган шиор бўйича иш юритди. У фаолиятини 23та медаль билан 40 ёшида тугатди.

----------------------------------------

Брэд Фридель

Агар жамоа янги дарвозабон қидиришга кирса, биринчи навбатда 40 ёшлисини ахтармаса керак, ҳар ҳолда. Бироқ бундай гаплар Гарри Реднаппга бегона эди. У 2011 йилда ўз бошқарувидаги «Тоттенхэм»га АҚШлик дарвозабонни таклиф қилишдан чўчимади. Иккинчи мавсум ҳам келди ва Эурелио Гомес ишончсизҳаракатлари учун заҳира ўриндиғига ўтказилди, Фридель эса асосий дарвозабонга айланди. АПЛда у бир дақиқани ҳам ўтказиб юбормади. Натижада, Брэд кетма-кет саккизта мавсумни ўтказишга муваффақ бўлди (ёки 310та ўйин). Ўша пайтларда америкалик дарвозабонларнинг Англияга келиши одат бўлиб қолганди. Лекин бу ерда ҳаммаси кўнгилдагидек бошланмади. Дэвид Жеймсни алмаштириб турган Фридель «Энфилд»да ўзини кўрсата олмай, турли клубларда ўйнашига тўғри келди. «Блэкберн», «Астон Вилла» ва ниҳоят, «шпор»лар. Уларнинг ҳаммаси дарвозабондан қониқиш ҳосил  қилган бир пайтда, «Ливерпуль» ваҳима остида уларни бирин-кетин синовдан ўтказарди. Сандер Вестерфельд, Крис Киркланд, Скотт Карсон, Ежи Дудек ва Пепе Рейна шулар жумласидан. Фридельга келсак, у 2012 йили «Тоттенхэм»даги эстафетани Уго Льорисга ўтказишга мажбур бўлди. Энди уни телевидение орқали онда-сонда кўриш мумкин, холос.

----------------------------------------

Лес Фердинанд

Бош билан ўйнаш борасида АПЛнинг тенгсиз ўйинчиси бўлса ажабмас. Фердинанд кичикроқ танк ва МБА юлдузининг кучини ўзида мужассам этган. Фаолиятидаги энг зўр давр Кевин Киган бошчилигидаги афсонавий «Ньюкасл»га тўғри келади. Ўша, яъни 1996 йилда клуб аламли тарзда чемпионликни қўлдан чиқариб юборганди. Бироқ бу нарса Фердинанднинг ўша мавсумда киритган 25та голини бекор қила олмайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ундан аввалги уч мавсумда Леснинг ўртача голлари сони 20тани ташкил этган. 30 ёшида уни «Тоттенхэм» ўз сафига қўшиб олади. Лондонликлар таркибидаги ажойиб ўйини ва обрўси туфайли «аъло даражали йигит» мақомига ва томошабинлар меҳрига сазовор бўлади. Кейин «Вест Хэм», «Лестер» ва «Болтон» сингари клубларда ўз омадини синаб кўрди. Фердинанд ўз ишига жиддий қараш билан бирга майдонда доим кулиб ўйнарди. Уни Англиянинг энг ёқимли инсонларидан бири сифатида эслаб қолишган.

----------------------------------------

Гари Спид

Макаллистер ва Страчан сингари «Лидс» муваффақиятининг яна бир иштирокчиси. Спид ўз жарима майдонидан рақиб жаримасигача тинмай бориб-келиш орқали танилган. Кейин ажойиб дирижёр сифатида кўзга ташланган. «Эвертон» ва «Ньюкасл»да ажойиб ўйнаган, 35 ёшида Сэм Эллардайс бошчилигидаги «Болтон»га бориб қўшилади. 2004 йил ўтиб борарди. Буни қарангки, айнан шу ўтиш Спид фаолиятининг энг ҳайратомуз босқичига айланди. Унинг маҳорати ва кўп йиллик тажрибаси камтарин «Болтон»га ўзидан юқорига сакраш имконини берди. У ерда ўтказган уч ярим йиллик босқичдан сўнг Гари «Шеффилд Юнайтед»да ўйнаш учун ҳам ўзида куч топа олди. Шундан сўнг, Уэльс терма жамоасини бошқарди. Афсуски 2011 йилда Спиднинг оламдан ўтиши бутун футбол оламини қайғуга ботирди. Юксак тоифали спортчи ва инсоннинг кетиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:16, 12.02.2017.
Ўқилди: 7786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.