Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Сантьягу Бернабеу" янги қиёфага эга бўлади

Баҳо:
+ | -

«Реал» ўз стадионини дунёдаги энг яхшисига айлантирмоқчи. Шу йил ёзда «Сантьяго Бернабеу»да кенг кўламли реконструкция ишлари бошланади.

«Реал» раҳбарияти 400 миллион евро сарфлаш эвазига аренани космик даражага олиб чиқишни мақсад қилган. Аслида «Қироллик клуби» 2012 йилиёқ капитал таъмирлаш ишлари масаласини ўртага ташлаганди. Бироқ ўшанда Мадрид шаҳри ҳукумати ушбу дабдабали ғояга қарши чиқди. Аниқроғи, раҳбарларга арена ҳудудининг кенгайиши сира ёқмади. Айтганча, бу билан стадионнинг ўзи катталашмайди. Кейинчалик шаҳар мэрияси билан ўртадаги келишмовчиликларга барҳам берилди. Бироқ бошқа бир муаммо туғилди. Яъни табиатни муҳофаза қилувчилар гуруҳи эътирози ўлароқ, ишни бошлаш муддати яна ортга сурилди. Умуман, «Қироллик клуби» ғоясига бир нечта ташкилот бараварига қарши бўлганига қарамай, жамоа вакиллари барчасини «босди-босди» қилиш йўлини топишди. Моҳиятан олганда, шаҳарнинг хоҳлаган фуқароси ҳашаматли лойиҳани ҳаётга татбиқ этилишига қарши чиқиши мумкин эди. Бинобарин, гап Мадриднинг қадимий меъморий кўриниши кескин ўзгаришга юз тутиши хусусида кетяпти, ахир. Бироқ пойтахт аҳолисида янгиланган «Сантьяго Бернабеу»ни кўриш хоҳиши кучлилик қилди, шекилли. Клуб томонидан сарфланадиган 400 миллион  евро чакана маблағ эмас, албатта. Табиий савол туғилади - шунча пул нималарга ва қаерга йўналтирилади?

ТОМ

Стадион томи ҳаракатланувчи механизм сифатини олади ва у 360 даражага айланадиган ҳолатга келади. Агар майдон устини тўла ёпиш зарурати туғилса, бунинг учун бор-йўғи 15 дақиқа сарфланади. Барчасини таъминлаш йўлида трибунанинг юқори қавати қайта қурилади. Хусусан, металл устунлар ўрнатиш кўзда тутилган. Улкан томни айнан шу устунлар кўтариб туради. Хуллас, лойиҳага кўра, арена янада юқорига бўй чўзади. Қанча баландлашиши эса ҳозирча маълум эмас. Лекин 1992 йилги реконструкциядан сўнг «Бернабеу»нинг баландлиги 22 метрдан нақ 45 метрга ошганини назарда тутсак, унинг «бўйи» сезиларли даражада «ўсиши» мумкин.

Коммуникация

«Сантьяго Бернабеу» Европада юқори зичликдаги тармоқ ўрнатилган биринчи стадионга айланади. Бу тизим улкан ҳажмдаги трафикни таъминлайди. Шундай экан, мухлислар интернетдан ҳеч қандай муаммосиз фойдаланиш имконини ҳосил қилишади. Шунингдек, уларга махсус иловалар тақдим этилади. Мисол учун, хоҳлаган фанатда ўз суратини бутун стадионда бир хил кўринадиган улкан экранга жойлаштириш имконияти туғилади. У агар хоҳласа, ўз таассуротлари ва фикрларини шу экран орқали баён этиши мумкин. Клуб ишчи-ходимлари учун ҳам янги коммуникацион канал очилади. Улар ўз зиммаларидаги турли вазифаларни сифатлироқ бажариш, кутилмаган муаммоларни тезкор ҳал этиш, хавфсизлик масалаларини кучайтиришда айнан шу каналдан кенг фойдаланишади.

Олд кўриниш

Махсус металл конструкция (йўл-йўл чизиқ) аренанинг олд кўринишига ноодатий манзара бағишлайди. Боз устига, шу ажиб манзарага хоҳлаган тусни бериш мумкин бўлади. Оддий айтганда, ҳисобсиз ёритгич диодлари ёрдамида стадион турли рангларда товланади. Худди Германиядаги «Альянц Арена» каби.

Кўнгилочар дастурлар

Савдо маркази, кафе, дўконлар, клуб музейи - буларнинг барчаси зарур, бироқ ҳеч бири ортиқча ҳайратлантирмаслиги ҳам тайин. Ташқарига чиқмай туриб, стадиондаги ўйин-ни бевосита томоша қилиш имконини берувчи мўъжаз меҳмонхоначи? Буниси энди бошқача янгилик. Тўғри, ҳар бир хонада ўйинни бирдек кузатиш имкониятини яратиш мумкин эмас. Хуллас, ётган жойда Криштиану Роналдунинг навбатдаги голини томоша қилиш саноқли кишиларга насиб этиши мумкин.

Шаҳар учун қулайлик

Биринчи навбатда, «Сантьяго Бернабеу» жойлашган Кастельяна районида истиқомат қилувчилар фойда кўришади. Туманнинг асосий қисми пиёдалар учун улкан майдонга айланади - кўкаламзорлаштирилган  йўллар орқали стадионга тез ва хотиржам етиб олиш мумкин бўлади. Лойиҳа бўйича кириш атриуми 2000 квадрат километр ҳудудни ўз ичига олиши керак. Саградос Корасонес майдони атрофидаги савдо заллари эса олиб ташланади. Натижада шаҳарча бус-бутун кўкаламзор ҳудуд қиёфасига киради. Шунингдек, шовқин-сурон минимал даражада пасаяди.

Ном

Стадионга янги қиёфа баробарида бошқа ном ҳам берилади - «Абу-Даби Бернабеу». «Реал» бунинг ортидан йилига нақ 20 миллион еврони жарақ-жарақ санаб олади. Арена номини ўзгартириш ғояси Мадрид клуби ва БАА пойтахтидаги йирик нефть компанияси - International Petroleum Investment Company ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани натижасида туғилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:51, 14.02.2017.
Ўқилди: 11924 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.