«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус «Борнмут» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олди.
Бугун ўтказилган тиббий кўрик натижасида футболчининг жароҳати оғир экани маълум бўлди. As хабарига кўра, энди футболчи камида 2-3 ой муддат давомида майдонга тушмайди.