«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг бугунги машғулотини ўтказиб юборди.
AS хабарига кўра, 30 ёшли футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Наполи» (3:1) клубига қарши ўйинда жароҳат олган ва 71-дақиқада алмаштирилган.
Рамоснинг Испания чемпионатидан ўрин олган «Эспаньол» клубига қарши, эртага бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.