Испания регионал чемпионатида қатнашувчи "Хедула" клуби футболчиси "Портуэнсе" билан ўйинда бош ҳакам ёрдамчисига ҳужум қилгани учун 47 ўйинга дисквалификация қилинди.
Marca хабарига кўра, Испания Қироллик футбол федерацияси футболчини ҳакамга ташлангани учун 40 ўйинга, бошқа вазиятдаги "ҳунари" учун яна 5 ўйинга ва бош ҳакамга қулоқ солмагани учун 2 ўйинга дисквалификация қилди.
Бундан ташқари, ўйинчисининг номаъқул ҳулқи учун "Хедула"дан бир очко олиб ташланди.