«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо, Англия кубогининг нимчоракфиналидан ўрин олган «Блэкберн» клубига қарши ўйиндан олдин баъзи нарсаларга иқрор бўлди.
«Ҳа, «Челси»да ишлаганимда, Англия кубогининг бир ўйинида атайин ютқазганман.
Гап шундаки, ҳафтанинг ўртасида «Ньюкасл»га қарши Англия кубоги ўйини бор эди. Бироқ, кейинги ҳафтада бизни Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин ва Лига кубоги финалида «Ливерпуль»га қарши баҳс кутмоқда эди. Тақвимнинг жуда тиғизлиги боис, «Ньюкасл»га қарши ўйинда атайин ютқазиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Натижада, биз «Барселона»ни ҳам мағлуб этдик, Лига кубогида ҳам ғалаба қозондик. Мен тўғри қарор қабул қилгандим, бироқ Англия кубогидан чиқиб кетганимиз учун ҳафсалам пир бўлди. Энди бошқа бундай қилмайман. Ютқазсам ҳам, ҳалол курашиб ютқазаман» - деди Моуриньо.