Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Зидан: «Бэйл учун хурсандман, у ўзига хос футболчи»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания Ла лигасининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган «Эспаньол»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бэйлнинг ўйини ҳақида
«Бэйл учун хурсандман. Уч ойлик танаффусан кейин у яна ўзини ўйинда ҳис қилди. Мен унга майдонга чиқишни ва мароқланиш кераклигини айтдим. Гарет ўзига хос футболчи».

Роналду ҳақида
«У гол ура олмаганидан хафа деб ўйламайман. Роналду ўйиндан қониққан бўлиши керак. У яхши ўйин ўтказди ва шериклари учун ўйнади. Криштиану ҳамиша керакли пайтда натижа келтира олади. Мен бундан хотиржамман.

Пенальти белгиланиши керак бўлган вазият? Роналду офсайдда эмас эди. Ишончим комил, ҳисоб 3:0 бўлган бўларди».

Мората ва Иско ҳақида
«Мората гол урганидан хурсадман. Бу нарса футболчиларнинг барчаси ўйинга руҳан тайёрлигини билдиради. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар концентрацияни сақлаб қолишлари қийин кечади. Лекин улар ҳамиша тайёрлигини намойиш қилишмоқда.

Иско ўйиндан қониқиш ҳосил қилди. У жуда яхши ўйнади. Мен фақат 2та голли узатмага аҳамият қаратмайман. У илк дақиқалардан майдондан меҳнат қилди.

«Реал»нинг кейинги ўйинлари ҳақида
«Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. Энг муҳими — шундай йўналишда ҳаракатланишда давом этиш. Олдимизда иккита қийин ўйин кутиб турибди. Чоршанба куни ҳал қилувчи ўйинлардан бири».

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:39, 19.02.2017.
Ўқилди: 7465 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.