«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла лигасининг 23-тури доирасида «Эспаньол»га қарши ўйинда (2:0) гол ура олмади.
Шунга қарамай, португалиялик футболчи чиройли финт билан меҳмонлар ҳимоячиси Давид Лопесни алдаб ўтди ва «Сантьяго Бернабеу»га йиғилган мухлисларни хурсанд қилди.
Ушбу финт "эластико" деб номланиб, у илк марта Роналдиньо томонидан ишлатилган.