Франция чемпионатининг навбатдаги турида "Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли ҳакам билан тортишгани учун майдондан четлатилди.
Шу тариқа, италиялик футболчи Европанинг кучли топ-5 чемпионатлари футболчилари орасида ушбу мавсумда 3 марта қизил карточка олган дастлабки ўйинчига айланди.
Бунгача Балотелли 19-тур доирасида «Бордо», 8-тур доирасида «Лорьян»га қарши ўйинда майдондан четлатилганди. Шу тариқа, у «Лорьян» билан бўлган ҳар иккала баҳсда қизил карточка билан "сийланди".
Эслатиб ўтамиз, «Ницца» кечаги ўйинда бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, ғалаба қозонди (1:0).