Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Барселона» инқироздан чиқиб кета олмаяпти

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ"га қарши ўйинда қабул қилинган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари руҳий жиҳатдан ўзларига кела олишмаяпти. "Леганес"га қарши бўлиб ўтган Ла лиганинг 23-тур баҳси буни кўрсатиб берди.

Каталониялар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Неймар-Суарес-Месси комбинациясидан кейин Лионель яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг баҳс "кўк-анорранглилар"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланадигандек фикр уйғонди. Аммо, аксинча, шундоқ ҳам руҳан ғамгин бўлган "Барселона" футболчилари хотиржамликка берилишди. Энрике ва ўйинчилар битта гол фарқидаги устунлик жуда қалтис эканини тушунишмади.

Мезбонлар томонидан яратилган кам сонли ҳужумлар голга айлантирилмади. "Леганес" эса имкон туғилиши билан олдинга интила бошлади. Бир нечта вазиятда тер Штеген жамоасини қийин вазиятларда қутқарди.

Ўйиннинг 71-дақиқасига келиб, меҳмонлар Серхио Робертони хато қилишга мажбур қилишди ва Унай Лопес 16 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг "Барса" футболчилари жонланиб қолишди, мураббий марказни кучайтириш учун 3та ўзгаришни амалга оширди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Неймарнинг фаоллиги эвазига майдон эгалари пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Месси кучли зарба билан дарвозга тўпни жойлади.

Қўшиб берилган дақиқаларда "Леганес" футболчиси Набийл эл-Жар жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилишига бир бахя қолди. Тўп йўналиши бироз ноаниқ бўлди.

Агар "Барселона" бугун очко йўқотганида Ла лигада чемпионлик учун интрига бутунлай "ўлган" бўларди. "Кўк-анорранглилар" қайта тикланиши учун футболчиларда шиддат ва кучли истак уйғониши керак. Футболчиларни мураббий уйғотиши лозим.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Барселона – Леганес 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 4 Месси, 1:1 – 71 Лопес, 2:1 – 90, пенальти Месси.
Барселона – тер Штеген, Матье, Умтити, Динь (Альба, 81), Серджи Роберто, Ракитич, Андре Гомеш (Иньеста, 80), Рафинья (Денис Суарес, 80), Неймар, Месси, Суарес.
Леганес – Яго Эррерин, Мантовани, Рико, Тито, Сиовас (Инсуа, 87), Пирес, Моран (Лопес, 65), Шимановски (Мачис, 70), Адамес, Эл-Жар, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Суарес (46), Мантовани (55), Сиовас (87), Адамес (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:42, 20.02.2017.
Ўқилди: 18410 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.