"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике айни вақтда жамоадаги вазият ҳақида тушунтириш берди.
"Ҳозир қийин даврни бошдан кечираётганимиз тўғри. Бир ярим ойдан буён ўзимиз хоҳлаган футболни кўрсата олмаяпмиз, аммо ўйлайманки, бу енгиб ўтса бўладиган ҳолат. Биз яна ўз ўйинимизни топишга ғаракат қиляпмиз ва тўри қарор чиқариш йўлларини қидиряпмиз.
Лучо келганида биз ботқоққа боиб ётган эдик, биз у билан треблга эришдик. Мен сизларни ўтмишга боқиб, унинг меҳнатларини қадрлашингизни сўрайман.
Биз Луис Энрике билан ўлимгача биргамиз. Биз бу қийин даврни биргаликда енгиб ўтмоқчимиз.
Ёмон ўйин - бу фақат тактика эмас, бу ўзимизга бўлган ишончнинг етишмаслиги ҳамдир. Ваъда бераман, буни ениб ўтиш учун ҳамма нарса қиламиз.
Мухлисларга айтар сўзим: биз ҳамон учта мусобақада иштирок этяпмиз ва ишонаманки, Ла лигада имкониятларимиз бор, биз охиригача курашамиз.
Чемпионлар лигасида эса, мухлисларни "Камп Ноу"га таклиф қиламан. Агар камбэк қила олсак, улар уйда қолганларидан афсусланадилар.
Ва ниҳоят, Қирол кубогида бизни "Алавес" билан финал кутиб турибди.
Жамоа шаънига бўлаётган ҳуштакбозликларни тушунмайман. Биз биргаликда олға интилишимиз керак.
Биламан, футбол ўтмиш билан боғлиқ эмас. Аммо мен Лучонинг меҳнатларини қадрланишини истайман. Аммо хоираси кичик инсонларни тушунмайман", - дейди Пике.