"Арсенал" ҳужумчиси Тео УолкоттАнглия кубогининг 1/8 финалида "Саттон"га қарши учрашувда (2:0) жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 27 ёшли Уолкот "Арсенал"даги фаолиятида барча мусобақалардаги 100-голини урди ва "канонирлар"нинг бу натижага эришган 18-футболчисига айланди.
Жамоа тўпурарлари рўйхатида Тьерри Анри 228та голи билан етакчилик қилмоқда.