«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро, Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Монако» (5:3) клубига қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.
«Пеп билан муносабатларим яхши. У барча футболчилардан бор кучини ишлатиб ўйнашни талаб қилади. Бугун буни уддаладик. Кейинги ўйинда нима бўлишини эса кўрамиз.
Беллашув тақдири ҳал бўлмаган, бироқ икки тўп фарқ билан ютганимиз яхши. Агар кичик фарқ билан ютганимизда, қийинроқ бўларди.
Кимни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Мен эса асосий таркибда тушиш учун кураш олиб боришим керак. «Сити»да қолишни истайман деб ҳар доим гапирганман. Мавсум охирида бу ҳақда мен эмас, балки клуб қарор қабул қилади» - деди Агуэро.