Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Бугун UZREPORT TV телеканалида футбол марафони

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа Лигаси, Европа Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, телеканалимиз шу кунги барча муҳим футбол учрашувларини жамлашга ҳаракат қилади.

Демак, бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да Европа лигаси 1/16 финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Сент-Этьен” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бошланади. Ушбу ўйиннинг 1-тайми тугагач, соат 22:45да Испания чемпионати 16-турининг қолдирилган учрашуви “Валенсия” – “Реал Мадрид” ўйини бошланади. “Сент-Этьен” – “МЮ” ўйинининг 2-тайми ва “Валенсия” – “Реал Мадрид” учрашувининг 1-бўлими онлайн тарзда, бир вақтнинг ўзида трансляция қилинади. Иккала учрашувдаги голлар ҳамда муҳим вазиятлар жонли эфирда намойиш қилинади.

“Сент-Этьен” – “МЮ” ўйини тугагач, мухлислар эътибори “Месталья” стадионида давом этаётган учрашувига қаратилади ва “Валенсия” – “Реал Мадрид” ўйинининг 2-тайми тўлиқ эфирга узатилади.

Бу ўйин ўз якунига етгач, UZREPORT TV телеканалида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Порту” – “Ювентус” учрашуви трансляцияси бошланади.

Шу тариқа томошабинлар UZREPORT TV телеканалида соат 21:50дан бошлаб узлуксиз 02:45гача давом этадиган футбол марафонидан баҳра олишлари мумкин бўлади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 14:31, 22.02.2017.
Ўқилди: 26264 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7060]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2841]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2742]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2329]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2248]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2202]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2197]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1861]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1845]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик