Кириш Регистрация

Рамос: «Реал»нинг мағлубияти «Валенсия»ни менсимаганлиги билан боғлиқ эмас»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионати 16-турнинг қолдирилган ўйини доирасида «Валенсия»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Реал»нинг мағлубияти жамоанинг рақибни менсимаганлиги билан боғлиқ эмас. Ўйин жуда қизғин кечди. Баҳс бошидаёқ 2та хато туфайли иккита гол ўтказиб юборганимиз ўйин тақдирини ҳал қилди. Ғалабали сериямизни давом эттиришимиз мумкин эди, аммо ҳужум пайтида олдинга катта куч билан ўтиб, таваккал қилишга тўғри келди. «Валенсия» эса бундан фойдаланиб қолди.

Аввалгидек, Ла лигада чемпионлик масаласи бизнинг қўлимизда. Жадвалнинг юқори қисмида қолишимиз керак», – деди Рамос.

Испания чемпионатининг 23-туридан кйин "Реал", битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда, 2-ўриндаги «Барселона»ни 1 очкога ортда қолдирмоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:22, 23.02.2017.
Ўқилди: 14209 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.