Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Уйғон, эй, малагим, тур ўрнингдан, тур...»

Баҳо:
+ | -

Ақли расо одам олдига муайян мақсад қўйдими, унга эришиш учун албатта ўзини руҳан тайёрлаб боради.

Оддий мисол. Эртага соат тонгги 5 да ош бор (бунақа пайтда яна нима бўларди...). Хўроз қичқирмасидан уйғонишингиз керак. Агар чемпионлар лигасини кўрган бўлсангиз, урди худо. Будильник ёрдам бермайди. Аммо агар ўша куни ухлашдан олдин "эртага албатта бешда тураман", деб ўзингизни руҳан тайёрласангиз, мана мен айтди дейсиз, гижинглаган тойчоқдек ўрнингиздан ирғиб турасиз.

Мақола ёзмоқчисиз-а? Шартта қоғоз-қалам олиб, у-бу нарса қораласангиз, боринг ана, "ўдночи"лар ўқийдиган "асар" яратишингиз мумкин, холос (Толстой ёки Қодирий бўлмасангиз, албатта!). Бироқ, ўша ёзмоқчи бўлган мақоланинг шакл-шамойили, мазмуни, услубини икки-уч кун каллангизда "пишитиб", яъни ўзингизни руҳан тайёрлаб компьютер қаршисига ўтирсангиз, ҳақиқатда кўнглингиз тўладиган нарса ёзасиз. Кўзлаган чўққингизни забт этасиз.

Яқинда ЖЧ-2018 учинчи босқич саралаш ўйинларининг иккинчи давраси старт олади. Яъни, навбатдаги баҳслар бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Рақибларимиз эса тайёргарликни — кўпроқ руҳий тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Хитой кечувда отларни алмаштирди. Аро йўлда маҳаллий мутахассис ўрнини хорижлик таниқли мураббий тўлдириши, аслида ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Аммо, Чин юртида Марчелло Липпидек футбол даҳосининг иш бошлашини эшитган рақибларга, бу яхшигина руҳий зарба бўлгани аниқ.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике эса Европадаги таътилдан қайтиши ҳамоноқ кореялик журналистлар билан матбуот анжумани ўтказиб, ҳеч ҳайиқмасдан "Ўзбекистонни бу сафар ҳам мағлуб этамиз", - деди.

Қатар ва Эрон футболи раҳбарлари ҳам оёғини осилтириб ўтиргани йўқ. Куни кеча қатарликлар ЖЧ—2018 йўлида Ўзбекистонни мағлуб этиш учун футболчиларига катта мукофот пули эълон қилди. Кейрушнинг таҳдидидан кейин Эрон ФФ терма жамоа учун шароитларни янада яхшилашга ваъда берди (Фақат Сурия футболининг ҳозирги кайфиятигина маълум сабабларга кўра бизга қоронғу).

Аслида, хитойликларнинг ўзи ҳам Липпи бу босқичда қандайдир каромат кўрсатишига ишонмасалар керак. Штилике журналистларга катта гапирса ҳам ич-ичидан Тошкентда унинг жамоасига қийин бўлишини сезиб турибди. Ўз навбатида Қатар футболи раҳбарлари ҳам яхши биладики, уларнинг астрономик пуллари терма жамоани "Испания"га айлантириб қўймайди.

Аммо ҳақиқат шундаки, рақибларимиз ҳаракатда. Ижобий маънода — безовта. Муҳими улар навбатдаги қийин ўйинларга ўзларини руҳан тайёрлаб бораяпти. Чунки, аниқ мақсадлари бор. Руҳи, виждони уйғоқ.

Бизда эса ҳар доимги сукунат. Безовталик йўқ. Ўлик жимлик. Ёқимсиз хотиржамлик. Ҳатто, "Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг ОЧЛдаги "шиддатли" ўйинларидан кейин ҳам ҳеч ким уйғонмаяпти. Қойил-ей, ҳалиги, умрининг 75 фоизини уйқуда ўтказадиган ҳайвон — Ялқовга ўхшайди футболимиз.

Мақолани айни шу жойда, буюк шоирнинг сарлавҳага чиқарилган сатрлари билан тугатаман.

Омон бўлинг!

Ўткир Қаламтебратар

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:47, 25.02.2017.
Ўқилди: 16401 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.