Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди

Баҳо:
+ | -

Япониянинг Саппоро шаҳрида VIII қишки Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Кеча Макоманай муз саройида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Хабар бериб ўтганимиздек, мусобақада юртимиз шарафини фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ҳимоя қилди.

24 февраль санасида ўтказилган қисқа дастурда ҳамюртимиз Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Қозоғистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакилларидан иборат 21 кишилик гуруҳда 76,18 балл билан 8-ўринни эгаллади.

Кеча, яъни мусобақанинг сўнгги кунида эса у эркин дастурда ўз омадини синаб кўрди. Эркин дастурда Миша Ге бир мунча омадли қатнашди ва якунда 157, 75 балл билан ўз иштирокини 5-ўринда якунлади. Натижада ҳар иккала йўналиш бўйича умумий 233,93 балл жамғарган ҳамюртимиз VIII қишки Осиё ўйинларида кучли олтиликдан жой олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мусобақа давомида Миша Генинг кунчиқар юртда ҳам мухлислари жуда кўп эканлигига гувоҳ бўлдик. Улар спортчимизни ҳар бир иштироки пайтида Ўзбекистон байроғини бутун арена бўйлаб ёйиб чиққан ҳолда тинмай қўллаб қувватлаб боришгани эътиборга молик.

Фигурали учишда олтин медаль япониялик Уно Шомага насиб этган бўлса, хитойлик спортчилар Жин Боянг ва Ян Хан мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида эса мусобақада Япония терма жамоаси аъзолари 74 та медаль билан биринчи ўринни эгаллашди. Кунчиқар юрт вакиллари 27 та олтин, 21 та кумуш ва 26 та бронза медалларига эга чиқишди.

Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари 16 та олтин, 18та кумуш ва 16 та бронза билан жами 50 та медаль жамғаришди ва бу борада иккинчи бўлишди. Хитой терма жамоаси эса (12 та олтин, 14 та кумуш, 9 та бронза) кучли учлика якун ясаб берди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:45, 27.02.2017.
Ўқилди: 7322 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.