Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Пахтакор" - "Қизилқум": тўқнашув рақамлари ва маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 2017 йилги мавсумини "Пахтакор" 3 март куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйин билан бошлайди.

1-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид рақамлар ва маълумотларни келтириб ўтамиз.

Олий лигада жамоалар 34 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 28 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 5 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 91 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 14тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Меҳмондаги сўнгги голини "Қизилқум" 2009 йил киритган.

Олий лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ҳозиргача олий лигада Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 8 беллашувда ўйинни бошқарган. Уларнинг 5тасида жамоамиз зафар қучган бўлса, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Ёшлар таркиблари ўйини 2 март, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 3 март, жума куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:48, 01.03.2017.
Ўқилди: 6200 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.