Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Металлург» янги мавсумга тайёр

Баҳо:
+ | -

Баҳорнинг учинчи куни мамлакатимизнинг учта стадионида футбол бўйича Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати баҳсларига старт берилади.

Бекобод шаҳрига қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг “Динамо” жамоаси ташриф буюради. 

Танишинг, рақиб – “Динамо” (Самарқанд)!

Мамлакатимизнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўрнида турадиган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 1960 йилда асос солинган. Клуб турли йилларда ўз номини ўзгартириб келган. 1960-63 йилларда – “Динамо”, 1963-67 йилларда – “Спартак”, 1967-68 йилларда – “Сўғдиёна”, 1968-70 йилларда – “Самарқанд” ФК, 1970-76 йилларда – “Спартак”, 1976-1991 йилларда – “Динамо”, 1991-93 йилларда – “Мароқанд”, 1993-97 йилларда – “Динамо”, 1997-98 йилларда – “Афросиёб”, 1998-2000 йилларда – “Самарқанд” ФК, 2000-2008 йилларда – “Самарқанд-Динамо” ва ниҳоят 2008 йилдан то шу кунгача яна “Динамо” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келаяпти. Клуб анчагина бой тарихга эга. Собиқ Иттифоқ биринчиликларида, Кубок ўйинларида номдор жамоалар устидан иродали ғалабаларга эришган, мамлакатимиз Мустақиллигини эълон қилгач Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келган. Бироқ турли мавсумларда барқарор ўйин кўрсата олмаганлиги боис қуйи лигага тушиб кетган онлар ҳам бўлган. Жумладан, “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 650 та учрашув ўтказиб, шулардан 227 тасида ғалаба қозонган. 111 та учрашувда дуранг қайд этган. 312 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 807 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 952 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.

“Металлург-2017”

Бекободнинг “Металлург” жамоаси анъанасига содиқ қолган ҳолда асосий таркиб ўйинчиларининг катта қисмини ўзгаришсиз сақлаб қолди. Ўтган мавсум билан қиёслайдиган бўлсак, клубни ижарачилар – Жавоҳир Эсонқулов, Эргаш Исмоилов, шунингдек, Фаррух Шотурсунов, Шерзод Жалилов, Улуғбек Худойбердиев ва Саиджон Абдужабборовлар тарк этишди. Биз уларнинг барчасига “Металлург” ФК нинг ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўз навбатида жамоа таркибига бу мавсум бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилди. “Қўқон 1912” жамоасидан Достон Турсунов, Камронбек Копадзе, “Олмалиқ”дан Дониёр Исмоилов, “Навбаҳор”дан Ислом Исоқжонов, “Бунёдкор”дан Санжар Қодирқулов таркибимизга келиб қўшилишди. “Металлург”нинг собиқ ўйинчилари Алишер Зиёвуддинов ҳамда Вусол Магерамов ҳам клубга қайтиб келишди.

“Металлург” янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Туркия йиғинида б ўлиб қайтди. У ерда хориж мамлакатлари жамоаларига қарши 5 та учрашув ўтказиб, шулардан 3 тасида ғалаба қозонди (“Акжайик” – 2:0, “Ал Нафт” – 1:0, “Гелиос” – 1:0), 2 та ўйинда эса имкониятни бой берди (“Волинь” – 1:2, “Днепр” – 0:1). Бундан ташқари мамлакатимиз майдонларида ҳам олиқ ҳамда биринчи лиганинг бир қатор жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказилди. Бир сўз билан айтганда “Металлург” 2017 йилги мавсумда мухлисларни хурсанд этишга шай!

Энди, бекободликларнинг чемпионатларимиз тарихидаги ўйинларига эътибор қаратамиз. “Металларг” Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача 554 та ўйин ўтказган. Шулардан, 181 тасида ғалабага эришган, 259 та ўйинда имкониятни бой берган, 114 та учрашувда дуранг ўйнаган. Рақиблар дарвозасига 697 та гол урганимиз ҳолда, ўз дарвозамиздан 890 та тўп ўтказиб юборганмиз. “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 6:0. Бекободликлар 2001 йилда “Семурғ”ни, 2006 йилда “Хоразм”ни ва ўтган мавсум “Машъал”ни ўз майдонида шундай ҳисобда тор-мор этган. Энг йирик ҳисобдаги мағлубиятимиз эса 0:7 бўлиб, 2003 йилда “Навбаҳор”га, 2004 йили “Насаф”га ютқазганмиз.  

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:09, 01.03.2017.
Ўқилди: 4375 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.