АПЛнинг 27-турида "Ливерпуль" билан учрашув олдидан "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгердан "Барселона"ни бошқариш хоҳиши ҳақида сўрашди.
"Йўқ, мен "Арсенал"да қолишни маъқул кўраман. Ҳар доим шундай бўлиб келган, менинг истакларим ўзгармаган. Мен бошқа клублардан иш изламайман. Янги савияга чиқиб, "Арсенал" ўйинларини яхшилаш ҳаракатидаман. Яхши мураббийлар янада яхшироқ бўлишга интиладилар.
Хитойдан таклиф? Бу "Ливерпуль" билан ўйинолди матбуот анжумани, менинг келажагим ва кимга рад жавоб берганим ҳақида эмас", - дейди Венгер.
Венгернинг "Арсенал" билан шартномаси шу мавсум охиригача тузилган.