Олий лигада 1-тур ўйинлари старт олди. Тошкентда «Пахтакор» ва «Қизилқум» баҳслашди.
7-дақиқадаёқ Жамшид Искандеров мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлим охирида Азамат Алланиязов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда «Пахтакор» катта устунликка эга бўлиб, яна иккита гол урди ва чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Олий лига, 1-тур
"Пахтакор" - "Қизилқум" - 3:1 (1:1)
Голлар: Жамшид Искандаров (7, 74), Станислав Андреев (55) — Азамат Алланиёзов (34)
Ноаниқ пенальти: Жамшид Искандаров (74, дарвозабон)
"Пахтакор": Лобанов (с), Козак, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Андреев, Каримов, Искандеров, Ҳакимов
Захира: Эргашев, Ўрунов, Алижонов, Нуруллаев, Ғанихонов, Юсупов, Авилов
"Қизилқум": Хонимқулов, Рустамов, Усмонов, Қамбаров, Юсупов, Бойдуллаев (с), Юнусов, Ҳасанов, Геворкян, Алланиёзов, Шодиев
Захира: Макосин, Пўлатов, Зокиров, Шодмонов, Жумаев, Жўраев, Ғанижонов