Бугун жамоамиз футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади, дея ёзади "Насаф" расмий сайти.
“Аждарлар”нинг чемпионатдаги дастлабки учрашуви, ўзбек футболи ташкил бўлган куҳна ва навқирон Қўқон шаҳри жамоаси билан бўлади.
“Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини бошлайди. Жамоамизнинг бугунги учрашуви олий лигадаги 589-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини, чемпионатда 122-марта майдонга бошлаб тушади.
Бугунги учрашувни ФИФА рефериси, қитъамизнинг тўрт карра энг яхши ҳаками – Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда А.Расулов ва Ж.Саидовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Эргашев тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун А.Абдуллаев назорат қилади.
Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Юртимиз футбол ишқибозлари ўзимизни футболни соғиниб ҳам қолишди. Қолаверса, Қўқонда футболни жуда севишади.
Футбол ишқибозлари “Насаф” иштирокидаги ўйинларни доимо катта қизиқиш билан кузатиб келишади. “Аждарлар” мавсум олдидан ўз таркибида шов-шувли трансферларни амалга оширмаган бўлсада. Жамоа катта салоҳиятга ва кучга эгадир. Футболчиларимиз ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатиш маҳоратига эгадирлар.
Хуллас, бугун чиройли ва жанговор ўйин бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ўйлаймизки, майдонга тушадиган футболчилар, бу учрашувни орзиқиб кутган футбол ишқибозларига чиройли футбол томошасини тақдим қилишади.
Учрашувга оид маълумотларни ижтимоий тармоқлардаги https://twitter.com/fcnasaf, https://www.facebook.com/FC-NASAF, телеграмдаги https://t.me/FcNasafOfficial ва инстаграмдаги https://www.instagram.com/fcnasaf/ каналларимиз орқали ҳам олишиингиз мумкин бўлади.