Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Муҳаммад Коне: "Анча яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратдик"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби кеча Олий лига-2017 доирасидаги илк учрашувини ўтказди. “Темирйўлчилар” илк турда Муборакнинг “Машъал” жамоасини сафарда мағлуб этиб, янги мавсумни муваффақиятли тарзда бошлашди.

Янги мавсум олдидан “Локо” сафига келиб қўшилган ивуарлик ҳимоячи Муҳаммад Коне клуб матбуот хизматига “Машъал”га қарши баҳс ҳамда ОЧЛ доирасида ўтган “Ал Аҳли” билан ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Чемпионлар Лигаси доирасидаги илк уй учрашувимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Зеро илк турда кутилмаганда Саудия жамоасига имкониятни бой бериб қўйдик. Натижада “Ал Аҳли”га қарши баҳсда ўз ишқибозларимизни ҳафа қила олмасдик. Шукр, ушбу вазифани уддалай олдик ва жамоамиз характер намойиш этган ҳолда Дубай клубини мағлуб этди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба бизга Олий лига доирасида ўтган “Машъал”га қарши ўйинда ҳам куч берди, дея оламан. Зеро биз Муборакка амалдаги чемпион сифатида ташриф буюрдик ва анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқдик. “Машъал” анча тартибли ўйин намойиш этди. Бироқ биз ушбу учрашувда фақат ва фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда майдонга чиққан эдик. Бинобарин мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби эканмиз, бошқа жамоаларни хурмат қилган ҳолда ўйнашимиз лозим. Қолаверса, ўз мухлисларимизни ҳар бир ўйинда хушнуд этишга урнишимиз керак бўлади. Улар бизни мавсумдаги илк уй учрашувимизда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Умид қиламанки, мухлисларимиз кейинги  беллашувларда ҳам стадионга келиб жамоамизга шижоат бериб туришади, – дейди маҳоратли ҳимоячи.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:31, 04.03.2017.
Ўқилди: 8439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.