Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Илҳом Мўминжонов: "Мақсадга эришдик"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" - "Обод" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

"Бугунги ўйинни оғир кечишини билгандик. Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани ва мавсум арафасида таркиб деярли янгиланганлиги сабабли буни тахмин қилгандик. Футболчиларимиз 12 мингдан ошиқ мухлис қаршисида тўп суришгани учун ҳам баҳснинг биринчи бўлимида бироз хаёжонланишди. Шундай бўлсада, жамоамизнинг танаффусдан кейин намойиш этган ўйини манзур бўлди. Фақатгина учрашув якунида бўшашишгани сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Кўрсатилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар ғалаба учун бор куч ва маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Сўнгги беш кун давомида “Обод” жамоасининг ўйинини ўрганиб чиқдик. Рақибнинг “Шўртан”га қарши сўнгги учрашувини ҳам кўриб чиқдик. Бугун майдонга ғузорликларга қарши баҳсдаги таркиб тушди. Шундан келиб чиққан ҳолда иккинчи голни урганимиздан кейин уч ҳужумчи билан ҳаракат қилишга қарор қилдик. Бу ҳол тез орада ўз самарасини бериши керак эди. Аммо, Рўзимбой Аҳмедов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Назаримда ҳужумчи бундай ҳолатда гол уриши шарт эди. Агарда учинчи голни урганимизда ташаббус тўлиқ қўлимизда бўларди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда ўтказа олдик. “Обод” жамоаси бугунги кунда яхши шаклланган клублар сирасига киради. Асосийси биринчи ўйинда ғалабани қўлга киритдик. Баҳс охирларида ҳимоячиларимиз бўшашишмаганида, дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаган бўлардик. Афсуски ўша пайтда дарвозабонимизга ҳам зийраклик етишмади. Ҳимоячининг ўрнига ҳужумчини тушириб, рақибга янада босим ўтказишни мақсад қилгандик. Рўзимбой Аҳмедов жамоамиздаги етакчи ҳужумчилардан бири саналади. Айнан уни майдонга тушириш орқали ўз майдонимизда ўзимиз хўжайин эканлигимизни билдиришни кўзлагандик. Аммо, ўйлаган режамиз амалга ошмади. Турғунбоевдан ҳам кўп нарсани кутгандик. Ушбу футболчимиз қишки йиғин пайтида ўзини яхши томондан кўрсата олганди. Лекин, бугун ўзининг яхши томонларини намойиш эта олмади. Кейинги ўйинларда Азизбек хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ёрқин ўйинлар намойиш этади деган умиддаман. Дарвозабонлар билан ишлаш учун маҳаллий мураббийлардан бири Илҳом Абдуқодировни жамоага жалб этдик. Яқин кунлар ичида бу борада бир тўхтамга келамиз. Бугунги учрашувда “Обод” таркибида ҳаракат қилган Шоҳруз Норхоновни алоҳида эътироф этган бўлрдим. Жамоамиз сафида эса Алишер Саматов ўзини кўрсатди. Аслини олганда барча муносиб тарзда тўп сурди. Шунга қарамай, Саматовга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман" - деди Мўминжонов.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 21:01, 04.03.2017.
Ўқилди: 4815 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.