Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Маурицио Сарри: «Умид қиламан, «Реал»га қарши ўйинда мухлисларимизнинг энергияси футболчиларга ўтади»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Европа чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барча босим «Реал»га тушмоқда. Улар жаҳон чемпиони, энг бой клуб, энг яхши жамоа. Шунинг учун ҳам улар кейинги босқичга ўтишлари керак. Лекин бизнинг мухлислар ҳам жаҳон чемпиони. Эртага биз буни кўрамиз. Балки, рақибимиз кейинги босқичга йўл олар. Улар 46та ўйиндан бери гол уришмоқда, лекин уларнинг вазифасини мураккаблаштиришга ҳаракат қиламиз.

Ишончим комил, бизда гол уриш учун имкониятлар бўлади. Бундай ўйинларда нечта вазиятга эга бўлишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлашимиз керак эмас. Шунчаки, улардан фойдаланиш керак. Балки, рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун имкониятимиз юқори эмасдир, аммо биз қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Эртанги натижадан қатъи назар биз хурсанд бўлишимиз керак. Асосий умидимиз шундан иборатки, бундай ўйинлар биз учун оддий баҳс бўлади.

"Мадрид" бундай учрашувларда ўйнашга ўрганган. Бу эса уларга таъсир қилади, деб ўйламайман. Лекин бу бизга таъсир кўрсатиши керак. Мухлисларнинг ҳайқириғи "Реал"га таъсир кўрсатмайди. Улар қўрқиши мумкин бўлган ягона нарса — рақиб кўзининг порлаб туриши. Умид қиламан, мухлисларимизнинг энергияси футболчиларга ўтади», – деди Сарри.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:59, 06.03.2017.
Ўқилди: 6036 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.