Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

“Наполи” – “Реал Мадрид”. Превью

Баҳо:
+ | -

8 март куни соат 00:45да Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Наполи” – “Реал Мадрид” ўйини ўтказилади.

Неаполдаги “Сан Паоло” стадионида ўтадиган беллашувни туркиялик ҳакам Жунайт Чақир бошқаради.

Биринчи учрашувда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Феврал ойининг ўртасида бўлиб ўтган “Сантяго Бернабеу”даги баҳсни “Наполи” муваффақиятли бошлаган эди. Лоренсо Инсиньенинг голидан сўнг олдинга ўтиб олган неаполликлар асосий вақт якунлангунча ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқишга ҳам улгуришди.

Шундан буён Маурисио Сарри шогирдлари А серияда яна учта ўйин ўтказишди. “Кево”(3:1), “Аталанта”(0:2) ва “Рома”(2:1). Турнир жадвалида эса “Наполи” учинчи поғонани эгаллаб турибди. Жамоа шунингдек Италия кубогининг ½ финалида “Ювентус”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бўлажак баҳсда Сарри ўз шогирди Лоренсо Тонелли ҳизматидан фойдалана олмайди.

“Реал Мадрид” биринчи баҳсдан сўнг етарлича устунликка эга бўлиб турибди. Зидан шогирдларини ўз майдонида ўтказиб юборилган гол ҳам уларнинг ўйинига салбий тасир ўтказа олмади. Испания чемпионатида эса “қаймоқлилар” хатолардан қоча олишмаяпти.

“Наполи”га қарши ўйиндан сўнг, “Реал” “Валенсия”дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва ўз майдонида “Лас Палмас”билан очко бўлишишга мажбур бўлди. Бироқ “Эспанёл” (2:0), “Вилярреал” (3:2) ва “Эйбар”(4:1) клубларини мағлубиятга учратди. Турнир жадвалида эса клуб пешқадамликни ашаддий рақиби “Барселона”га топшириб қўйди. Бўлажак баҳсда Криштиану Роналду жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга тушишга тайёр эканлиги айтилмоқда. Бироқ Рафаэл Варан ва Фабиу Коэнтраунинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, Узрепорт ТВ бу ўйинни жонли эфирда намойиш қилади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:50, 06.03.2017.
Ўқилди: 11315 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.