«Боруссия» Д ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоасига панд берувчи ишни қилиб қўйди.
Футболчи «Байер» клубига қарши ўйинга ўзи ҳамкорлик қиладиган Nike компаниясининг эмблемаси туширилган соч турмаги билан чиқди.
Обамеянгнинг бу иши клуб раҳбариятини дарғазаб қилди. Чунки «Боруссия» Puma компанияси билан техник ҳамкорлик қилади ва бошқа ҳар қандай компаниянинг рекламасини намойиш этишни тақиқлайди.
«Биз бу ҳодисани жиддий ўрганиб чиқамиз ва тегишли чораларни кўрамиз» - деди клубнинг спорт директори Михаэль Цорк бу ҳақда Kicker хабарида.