"Боруссия" Д бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛда "Бенфика" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0), "Барселона" - "ПСЖ" ўйини ҳақида гапирди.
"Майдонни тарк таётганимда "Барселона" 4:1 ҳисобида ютаётганди. Ўз офисимга келганимда ҳисоб 5:1 бўлибди.
Мен "Барселона"ни севаман. Париж ҳам хафа бўлмасин, уни ҳам севаман. Биз ҳаммамиз яхши кайфиятда эдик, ғалабамизни нишонладик. У ерда телевизор бор эди ва биз тўп дарвозага кирганини, ўйиндан ташқари ҳолат бўлмагнини кўрдик. Биз ўзимизни зўр ҳисоблаб тургандик, аммо бу йигитлар... Кечирасиз", - дейди Тухель.