Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ҳиссиётлар тинчланганидан сўнг. Ҳакамнинг «Барселона»га ёрдам берган иккита хатоси

Баҳо:
+ | -

Германиялик Дениз Айтекин жуда қийин ўйинни бошқарди. Балки фаолиятидаги энг қийини бўлиши мумкин.

Дастлабки 10 дақиқа ичида, тўп ҳар иккала жамоа жарима майдони ичида ҳимоячиларнинг қўлига тегди. Иккинчи бўлимнинг бошида, Неймар жарима майдони ичида йиқилиб тушган ҳимоячи Томас Меньега қоқилиб кетди ва қулади.

Дастлаб Айтекин пенальти белгиламади. Бироқ дарвоза ортида турувчи ёрдамчиси билан гаплашиб олганидан сўнг, ўз қарорини ўзгартирди.

Шундан сўнг, Неймар яна бир марта йиқилди. Бироқ бу яққол симуляция эди ва ҳакам бу вазиятда адашмади. Шу вақтгача ҳаммаси яхши кетаётганди. Яққол хатолар шундан кейин юз берди.

Ҳисоб 3:1 бўлиб турганида, ўйин тақдирини Анхель Ди Мария ҳал қилиши мумкин эди. Аргентиналик футболчи дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди, аммо Маскерано уни қувиб етди.

Ди Мариянинг зарбаси аниқ чиқмади, чунки Маскерано уни жарима мадйони ичида йиқитди. Буни эса ўйиндан кейин ҳам тан олди.

«Шубҳасиз, мен Ди Марияга нисбатан қоида бузган эдим. Бироқ биз ПСЖни айнан шу туфайли мусобақадан чиқариб юбормадик» - деди Маскерано ўйиндан сўнг.

Балки мана бу туфайлидир:

90-дақиқа, ҳисоб 5:1. «Барса»га яна иккита гол етишмаяпти. Месси тўпни жарима майдонига, Суаресга оширди. Маркиньос қўлини унинг бўйнига теккизди, ҳужумчи майдонга йиқилди. Айтекин шу заҳоти пенальти белгилади. Бу сафар мустақил равишда.

Кейин нима бўлгани ҳаммага аён.

Испаниялик ҳакам Андухар Оливер MARCA радиоси эфирида шубҳаланиб ўтирмади: «Пенальти йўқ эди. Маркиньос қўлини Суаресга қўйиши биланоқ у йиқилди».

Дениз Айтекин 38 ёшда, у 2008 йилдан буён Бундеслигада ишламоқда. 2014 йилдан буён УЕФАнинг сара ҳакамлари рўйхатига киради. Кечаги ўйин Айтекиннинг Чемпионлар лигаси асосий босқичидаги 13-ўйини бўлди.

«ПСЖ» вакиллари ўйиндан сўнг барча айбни Айтекинга тўнкаб ўтиришмади.

«Бизнинг фойдамизга иккита пенальти белгиланмади, аммо буни баҳона қилиб ўтирмаймиз» - деди клуб президенти Носир Ал-Хилайфий.

«Биринчи ўйинда ажойиб натижага эришгандик, аммо бугун чоракфиналга йўл олишга лойиқ ўйин намойиш этмадик. Мен баҳона изламоқчимасман. Аммо Суарсега нисбатан қоида бузилмаганди. Ўз навбатида бизга ҳам пенальти беришмади. Шунда ҳам ҳакамларни айблашимиз ноўрин, чунки ўзимиз ҳам яхши ўйнамадик» - деди Тиаго Силва, клуб сардори.

«Ҳакамларнинг қарорлари ПСЖга қарши қаратилганди. Ўйин охирида эса назоратни умуман қўлдан чиқардик ва ютқаздик» - деди Унаи Эмери.

Манба: telegra.ph
Киритилди: 18:49, 09.03.2017.
Ўқилди: 39155 марта.
Фикрлар: 107 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.