Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футбол тарихида ажойиб «камбэк» қилган жамоалар

Баҳо:
+ | -

Кеча «Барселона» томонидан ажойиб «камбек» уюштирилгандан кейин, Goal нашри футбол тарихида унутилмас «камбэк» қила олган жамоаларни эслаб ўтди. Эътиборингизга энг эсда қоларли «камбек»ларни хавола қиламиз.

Рўйхатни “Монако” – “Реал Мадрид” қарама-қаршилиги очиб беради. 2004 йил 6-апрелида “Монако” ўз уйида “Қироллик клуби”ни қабул қилди. Дастлабки учрашувда мадридликлар 4-2 ҳисобида зафар қучган эди. Кўпчилик янги “Галактика”нинг ярим финалга чиқишини таҳмин қилган эди. Бунга Раулнинг жавоб ўйинида ҳам гол уриб мадридликларни олдинга олиб чиққач, “Реал”нинг ғалабасига шубҳа қилганлар йўқ эди ҳисоби. Бироқ, “Монако” футболчилари кучли ирода кўрсата олди. Жюли бошчилигидаги жамоа якунда уч гол уриб, меҳмонда урилган голлар эвазига кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.

“Бавария” – “Порту”. Илк учрашувда “Порту” «Бавария» устидан 3-1 ҳисобида устун келди. Бироқ, жавоб учрашувида Пеп Гвардиола шогирдлари «ўчи»ни олди. «Алянс Арена»да учрашувнинг 26-дақиқасидаёқ таблода 5 рақами порлаб турарди. Баҳс якунида эса бу натижа 6-1 гача бориб етди. Мюнхенликлар икки голлик фарқни йўққа чиқаришди.

«Барселона» – «Милан». 2013 йилги Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «Барселона» яна бир қаҳрамонлик кўрсатган эди. «Сан Сиро»даги баҳсда Кевин-Принс Боатенгнинг саъй-ҳаракатлари эвазига миланликлар 2-0 ҳисобида ғолиб бўлди. Жавоб учрашувида эса Месси бошчилигидаги «Барселона» ажойиб «камбек» қила олди. Илк таймдаёқ Месси дублга эришиб орадаги фарқни йўққа чиқарган бўлса, иккинчи бўлимда Давид Виля ва Албаларнинг голлари якунда каталонияликларнинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

«Манчестер Юнайтед» – «Бавария». 1998-1999 йилги Чемпионлар Лигаси финал учрашуви. Сер Алекс Фергюсон шогирдлари 91-дақиқада ҳам ҳисобда ортда қолаётган эди. Бир кўринишда, ғолиблик сари “Бавария” яқинлашгандай эди. Бироқ, қисқа сониялар ичида “Манчестер Юнайтед” “мўъжиза” кўрсатди. Шерингем ва Солскяер биттадан гол киритиб, соврин Манчестерга йўл олишини эълон қилишди.

«Депортиво» – «Милан». 2004 йил 7-апрел куни Луке ва Валерон бошчилигидаги «Депортиво” «Милан»ни қабул қилди. Чемпионлар Лигаси чорак финал доирасидаги илк баҳсда миланликлар йирик 4-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ла Коруняликларнинг меҳмондаги ягона голига Валтер Пандиани муаллифлик қилган эди. Жавоб баҳсида мутаҳассислар Карло Анчелоттининг «Милан»и имкониятларини юқори баҳолаётган эди. Бироқ, «Депортиво»нинг 4 голига на Кака, на Пирло, на Шевченко бирорта гол билан жавоб бера олди.

“Челси” – “ПСЖ”. Парижда кечган илк учрашувда “ПСЖ” лондонликларни 3-1 ҳисобида доғда қолдирди. Барча парижликларни ярим финалга чиққанлигини табриклашга шай турган пайтда, “кўклар” жавоб баҳсида Шюррле ва Демба Баларнинг голи эвазига кейинг босқичга чиқиш вазифасини уддалай олди.

“Реал Мадрид” – “Волфсбург”. Мадридликлар ҳам ўтган мавсумда “камбек” қила олганди. Дастлабки учрашувда “Волфсбург”га кутилмаганда 2-0 ҳисобида мағлубиятга учраган “Реал Мадрид” жавоб учрашувига жиддий тайёргарлик кўрди. “Олтин тўп” соҳиби Роналду жавоб баҳсида жамоасининг жонига оро кирди. Хет-трикка эришган Роналду мадридликларни кейинг босқичга олиб чиқди.

“Барселона” – “Челси”. 1999-2000 йилги Чемпионлар Лигаси чорак финалида ушбу икки рақиб дуч келишди. Дастлабки ўйинда лондонликлар 3-1 ҳисобида зафар қучган бўлса, жавоб баҳсида Ван Гал шогирдлари орадаги фарқни йўққа чиқарди. Асосий таймларда ғолиб аниқланмагач, қўшимча таймларда Ривалдо ва Клювертларнинг голи эвазига «Барселона» 5-1 ҳисобида «Челси»ни мағлубиятга учратди.

«ПСЖ» – «Стяуа». 1997-1998 йилги Чемпионлар Лигаси саралаш баҳсид парижликлар кутилмаганда меҳмонда Бухарестнинг «Стяуа” жамоасига 3-0 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб учрашувига «ПСЖ» қаттиқ тайёргарлик билан ёндашди. Жавоб баҳсининг илк таймидаёқ таблода 4-0 ҳисоби порлаб турарди. Иккинчи бўлимда яна бир гол уришга эришган «ПСЖ» якунда йирик 5-0 ҳисобида ғолиб чиқди.

«Барселона» – «ПСЖ». дастлабки ўйинда 4-0 ҳисобида мағлубиятга учраган каталонияликлар сафида жавоб учрашувигача кўп нарса ўзгарди. Янги тактикага ўтилди, бош мураббий жамоадан кетишини эълон қилди. Шунга қарамай, «Барселона» футболчилари кучли матонат, иродаларини кўрсатди. Жавоб баҳсида 6-1 ҳисобида ғолиб чиққан «Барселона» УЭФА тарихида 4 голлик фарқни йўққа чиқарган илк жамоага айланди. Жавоб баҳсидан олдин УЕФА «Барса»нинг имкониятларини 0 га тенг деб топганди. Ажойиб «камбек»!

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:45, 10.03.2017.
Ўқилди: 15115 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.