Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрини айтди.

"Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Қизилқум" жамоасида иккита вазият бўлди ва бундан навоийликлар фойдаланиб, бизга гол уришди. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз бизга оғир ботди. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди, берилган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Биринчи бўлимда ҳисоб тенглигида бизда голга тортадиган хавфли вазият бўлганди. Мансур Саидов бу холатда тўпни Неманья Йовановичга беришни афзал билди. Шуни биз голга айлантиришимиз керак эди. Бу футбол... Майдон текис, тўп юмалоқ. Аввал ҳам таъкидлаганимдек жамоага таклиф этилган футболчилардан фахрланаман. Мен чақирган ўйинчилар ўйиндан-ўйинга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизга ғалабаларни тортиқ этишади. Клубга жалб этилганлар билан ҳали кўп ютуқларга эришамиз. Бугун бизга омад етишмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида тўпни назорат қилиш бизда бўлгани ва рақибга босим ўтказиш кераклиги сабабли Мансур Саидовнинг ўрнига Рўзимбой Аҳмедовни майдонга туширдим. Икки ҳужумчи билан ўйин услубига ўтдик. Камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқарган холда кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Қизилқум" майдони бугун идеал холатда эканини айтишим лозим. Ҳар бир ўйингоҳдаги майдон шунақанги бўлишини истардим" - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:45, 10.03.2017.
Ўқилди: 7872 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик