"Монако" бош мураббийи Леонардо Жардим ҳужумчи Фалькао жароҳат олганини айтди.
Бу воқеа Франция чемпионатидан ўрин олган «Бордо» (2:1) клубига қарши ўйинда юз берди.
«Фалькао оёғидан кучли зарба еди. Энди тиббий кўрик натижаларини кутамиз. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий эмас» - деди Жардим клуб расмий сайти хабарида.