Кириш Регистрация

El Nacional «Реал» Вальвердени сотишга тайёр бўладиган шартни маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячи ва жамоа сардори Федерико Вальвердени сотишга интилмаяпти, чунки у «қаймоқранглилар» таркибидаги энг обрўли ва таъсир доирасига эга футболчилардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» Вальвердени сотиш вариантини фақатгина унга қизиқиш билдираётган жамоа 100 миллион евродан сезиларли даражада юқори бўлган сумма таклиф қилсагина кўриб чиқади. Бундан ташқари, «Реал» мураббийлар штаби унинг ўрнига муносиб номзод топа олишига кўзи етиши керак.

Вальверденинг обрўси баланд бўлишига қарамай, ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени билан содир бўлган муштлашувдан сўнг, у клубда «дахлсиз футболчи» мақомини йўқотгани алоҳида таъкидланган.

Якунланган мавсумда уругвайлик футболчи барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:54, 07.06.2026.
Ўқилди: 1933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик