Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Навоий вилоятида қўл жанги бўйича йирик халқаро турнир бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда юртимизда спортнинг қўл жанги тури тезкорлик билан ривожланиб бормоқда.

Ҳамюртларимиз спортнинг мазкур туридаги энг нуфузли халқаро мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишаётгани эса ёшлар орасида қўл жангининг кенг оммалашишига сабаб бўлмоқда.

Яна шуни таъкидлаш керак, қўл жанги бўйича халқаро турнирларни мезбон сифатида қабул қилиш ҳам малакатимиз учун анъана тусига кириб бормоқда. Ана шундай мусобақалардан бири, 11-март куни Навоий вилоятида бўлиб ўтган, буюк давлат арбоби Амир Темур шарафига бағишланган турнир бўлди. Ушбу мусобақа Халқаро қўл жанги федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Мазкур турнир Халқаро қўл жанги федерацияси шафелигида ўтаётган “H2Hfight” чемпионлар лигаси мусобақасининг бир қисми сифатида ўтказилди. Бугунги кунда ушбу лигада дунёнинг энг кучли спортчилари иштирок этишмоқда. Иштирокчиларнинг аксарияти Осиё, Европа ҳамда Жаҳон чемпионлари саналади. Энг эътиборли томони, Навоий вилоятида ташкил қилинган мусобақа давомида ўтказилган 5 та жангнинг барчасида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишди. Шу жиҳатдан, мутахассислар ушбу жангларга “Ўзбекистон ва Жаҳон терма жамоалари ўртасидаги тўқнашув” деб таъриф бердилар.

Дастлабки жанг ярим ўрта вазнда Россия ва Европа чемпиони – Ринат Буликин ҳамда Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони Жамшид Бегматов ўртасида кечди. Тўлиқ 3 раунд давом этган беллашувда Жамшид Бегматовга бироз тажриба етишмади ва Ринат Буликин ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди. Ҳудди шу вазндаги яна бир рейтинг жангида, бухоролик қўл жанги устаси Жаҳонгир Жумаев ҳамда россиялик Максим Ефременко тўқнаш келди. Шуни таъкидлаш керак, Ефременко қўл жанги бўйича Жаҳон чемпиони саналади. Жаҳонгир Жумаев томонидан берилган зарбалар жанг давомида номдор рақибни бир неча бор мувозанатдан чиқариб юборди. Якунда ҳақамлар бир овоздан Жаҳонгир Жумаевнинг ғалабасини қайд этишди.
Яна бир жангда ҳамюртимиз Бекзод Нурматов, Молдова Республикаси вакили Денис Томузни катта устунлик билан мағлуб этди. Тошкентда машғулот олиб борувчи Бекзод Нурматов асосан оёқ билан турли усулда аниқ зарбалар йўллаш ҳисобига рақибидан устун келди.

Кейинги жанг оғир вазнда бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда кки карра Ўзбекистон чемпиони Илёс Раимов молдовалик Александр Ляхга қарши кураш олиб борди. Жангнинг иккинчи раунди давомида Илёс Раимов қўл ва оёқ зарбалари билан рақибни оғир ҳолатга тушириб қўйди. Молдовалик спортчи жангни давом эттира олмаслигини сезган мураббийлар, курашни тўхтатишга қарор қилишди. Техник нокаут – Ўзбекистон спортчиси ғолиб чиқди.

Қўл жанги бўйича “Амир Темур шарафига” бағишлаб ташкил қилинган ушбу халқаро турнирдаги сўнги жанг “H2Hfight” чемпионлар лигасининг ярим-ўрта вазнидаги чемпионлик учун бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Одил Сирожиддинов россиялик Нурмуҳаммед Бесланиевга қарши жанг олиб борди. Баҳс давомида бир неча кучли зарбаларни ўтказиб юборган Сирожиддинов жароҳат туфайли жангни давом эттира олмади ва чемпионлик Россия вакилида қоладиган бўлди.

Гарчи чемпионлик Ўзбекистон вакилига насиб этмаган бўлсада ҳамюртларимиз 5 та жангнинг 3 тасини ўз фойдаларига ёзиб қўйиб, “Жаҳон термаси” деб таърифланган жамоани умумий ҳисобда мағлуб этишга муваффақ бўлдилар.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 22:12, 12.03.2017.
Ўқилди: 8508 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.