«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин.
Футболчи Англия кубогидан ўрин олган «Миллуолл» (6:0) клубига қарши ўйиннинг 10-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
«У тиззасидан жароҳат олди. Энди тиббий кўрик хулосасини кутамиз. Кейн – асосий футболчимиз. Аммо жорий мавсумда режамизни бажаролмасак, унинг жароҳатини баҳона қилмаймиз» - деди жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино.